Россиялик 29 ёшли сайёҳни Тожикистондаги Сияма дараси бўйлаб юришда илон чақиб олган.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси сайёҳга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганини, у Душанбе шифохонасига етказилганини маълум қилди.
"Жабрланувчи асосий йўлдан 6 км юқорида бўлган. Қутқарувчилар ва шифокорлар тоғ чўққисига кўтарилди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Россиялик эркак замбиллар ёрдамида пастга туширилган," - дейилади қўмита хабарида.
Тожикистонда заҳарли илонларнинг бир неча тури мавжуд бўлиб, улар ёзги жазирамада жиззаки бўлиб қолади.
Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда россиялик сайёҳлар сони кўпайган. Бу, эҳтимол, Ғарб давлатларининг аксарияти Украинага босқин бошланганидан бери Россия фуқароларига виза бермаётганлиги ва шунинг учун россияликлар Марказий Осиё мамлакатларини, шу жумладан Тожикистонни сайёҳлик объекти сифатида танлаётганлиги билан боғлиқ.
Тожикистонда заҳарли илонларнинг бир неча тури мавжуд бўлиб, улар ёзги жазирамада жиззаки бўлиб қолади.