Ссылки доступа

Жапаров жиянидан “қўл сўраган" йигит гиёҳвандлик воситаларни тайёрлашда гумонланмоқда


Лаззат Нургожоева
Лаззат Нургожоева

Афтандил Собирбеков Садир Жапаровнинг жиянини қўлини сўраш учун ижарага олинган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолёти ҳамда Бишкек яқинидаги тоғда ўтказилган дабдабали маросим (Маrry Ме) туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВ эътиборини тортган эди.

Бишкекда президент Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нуркожоеванинг қаллиғи ҳибсга олинди.Бу ҳақда Бишкек шаҳар суд матбуот хизмати Озодлик радиосига маълум қилди.

Афтандил Собирбеков гиёҳвандлик воситаларини жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлашда айбланмоқда. Айби исботланса, у 12 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Президент жиянининг қаллиғи ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берган президент матбуот котиби Асқат Алағозовнинг айтишича, бу эркак аввалдан кўзлаган асосий мақсад "унинг ноқонуний фаолиятини ҳимоя қилиш учун мансабдорлар орасидан "ҳимоя топиш" бўлган, деб ўйлашга барча асослар борлигини айтди.

Аввалроқ ёйинланган видео Афтандил Собирбеков ва Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нуркожоева томонидан маросим учун ижарага олинган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолёти ҳамда Бишкек яқинидаги тоғда ўтказилган дабдабали маросим (Маrry Ме) туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва оммавий ахборот воситалари эътиборини тортган эди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлатга қарашли “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида жияни Лаззат Нуркожоева иштирокидаги “қўл сўраш” маросими видеоси юзасидан узр сўраган эди.

Жапаровга кўра, давлат раҳбарининг яқин қариндошлари бошқаларга ўрнак бўлишлари ва исрофгар бўлмасликлари лозим. Президент фикрича, жиянининг қаллиғи бу ҳақда ўйлаб кўриши лозим эди.

“Агар у президентнинг қариндошига айланиш ҳаракатида бўлса, одамлар танқидига нишон бўлмаслик ва президентни ҳам танқидга нишон қилмаслик ҳақида ўйлаб кўриши керак эди. Ёшлик қилиб қўйди, деб ўйлайман. Жўнгина йўл билан келиб, қўлини сўраса, бир-бирини ёқтирганларидан кейин [жияним ҳам] бош тортмас эди”, деган Садир Жапаров.

XS
SM
MD
LG