Ссылки доступа

Россияда қирғизистонлик телефон фирибгарлиги иши бўйича судланди


У телефон фирибгарлари хизматида курьерлик вазифасини бажарган.

Россияда телефон фирибгарлари курьери вазифасини бажарган 21 ёшли қирғизистонлик 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда 10 июль куни Брянск вилояти умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати хабар берди.

Брянск вилояти Клинсов шаҳар суди уни жиноий гуруҳ таркибида фирибгарлик билан шуғулланганликда айбдор деб топди.

"Учта жабрланувчининг ҳар бирига телефон орқали яқин қариндоши ЙТҲ содир этганини, бу масалани пулга ҳал қилиш мумкинлигини айтилган. Қирғизистон фуқароси бўлмиш бу йигит шу тариқа улардан 400 минг рубль пул маблағларини ҳамтовоқларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш учун олган," - дейилади суд хабарида.

Айбланувчи ўз айбига қисман иқрор бўлган ва жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган. Натижада суд айбланувчига 2 йил муддатга манзил-колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

XS
SM
MD
LG