Ссылки доступа

Ўшда сел оқизиб кетган аёлларнинг бирининг жасади топилди


Баҳор мавсумидан бери Қирғизистоннинг турли жойларида сел-тошқин ҳодисаларида 17 киши нобуд бўлган.

Қирғиз қутқарувчилари Ўшда сел оқизиб кетган бир аёлнинг жасадини топди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Аёл жасади Ўзбекистон чегарадан 500 метр узоқликда жойлашган Катта-Терек участкасидаги Оқ-Бура дарёсидан топилган. Ҳалок бўлган аёлнинг шахси аниқланмоқда.

Аввалроқ Тўлўйкўн дам олиш масканида сел бир оиланинг тўрт нафар аъзосини - 1980 йилда туғилган аёл, 2005, 2014 ва 2018 йилларда туғилган учта қизини оқизиб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Шу қизлардан бирининг жасади Ўзбекистоннинг Шаҳрихонсой каналидан топилган. ФВВ қайдича, 7 яшар қизалоқнинг жасади икки давлат ўртасидаги “Дўстлик” чегара маскани орқали олиб ўтилади.

Вазирлик яна икки аёл ва икки қизнинг жасади қидирилаётганини қўшимча қилган.

Баҳор мавсумидан бери Қирғизистоннинг турли жойларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилмоқда. Қирғиз расмийларига кўра, жорий йилнинг 20 апрелидан 1 июлигача сел тошқинлари туфайли 170 миллион сўмдан кўпроқ (тақрибан 2 миллион АҚШ доллари) зарар кўрилган. Бу вақт оралиғида табиий офат туфайли 17 киши нобуд бўлган..

XS
SM
MD
LG