Асли тожикистонлик фаол Қадам Исматов Россия унинг фуқаролигини бекор қилиб Тожикистонга экстрадиция қилганидан кейин фуқароликсиз қолди.
Қадам Исматов Тожикистонда 2014 йилда тақиқланган ва "экстремистик ташкилот" деб топилган "Гуруҳ 24" мухолифат ҳаракатига алоқадорликда гумонланиб қидирувга берилган эди.
Москва уни Россия фуқаролигидан маҳрум қилган ва ўтган йили Душанбега экстрадиция қилган. Бироқ, Исматовга амнистияга тушди ва унга қарши жиноий иш Тожикистон прокуратураси томонидан бекор қилинган.
Исматов Совет Тожикистонида туғилган, аммо 1990 йилларнинг бошидан Россияда яшаб келган. 2005 йилда у Россия паспортини олган ва Саратов шаҳрида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Ҳозирча унинг Россия расмийларига фуқаролигини тиклаш ҳақидаги мурожаати жавобсиз қолмоқда.
"Россияда уйим, оилам, иш жойим, мулким бор, - дейди Исматов. - Умримнинг ярмини ўша ерда ўтказдим. Мен оилам бағрига қайтмоқчиман."
Тожикистоннинг иттифоқчиси ва стратегик ҳамкори бўлган Россия Душанбе сўраган сиёсий фаол тожикларни, жумладан, фуқаролиги Россияники бўлганларни ҳам, экстрадиция қилишдан тап тортмайди.