Қирғизистон президенти администрацияси ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков 20 июль куни россиялик телебошловчи Тина Канделаканинг иддаоларини тутуриқсиз деб атади.
Аввалроқ Бишкекдаги Иван Панфилов номидаги шон-шуҳрат музейи биноси бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. У аҳамиятига молик ёдгорликлар рўйхатидан чиқарилди. Унинг ўрнига замонавий зилзилабардош бино қурилиши режалаштирилган.
Россиялик телебошловчи Тина Канделаки ўзининг Телеграм-каналида бунга муносабат билдириб, "Қирғизистонда Москвани ҳимоя қилган дивизия хотираси ўчиши керак - ғарблик сценарий муаллифлари шундай деб ҳисоблашади. Мамлакатда русофобия учун база аллақачон тайёрлаб қўйилган... Биз буни Украинада, Қозоғистонда, Арманистонда кўрганмиз, энди эса бу Қирғизистонда ҳам содир бўлмоқда. Қирғизистон раҳбариятида, уларнинг парламентида аллақачон бошқариладиган сиёсатчилар гуруҳи ўтирибди, улар Ғарбнинг ёрдами билан мамлакатдан совет тарихини, умумий ўтмишни ўчириб, уларни русларга нисбатан нафрат билан алмаштирмоқда." деганди.
Қирғиз мулозимининг ёзишича, парламент ёки мамлакат раҳбариятининг воқеага алоқадорлиги ҳақидаги баёнот "хато ва нопрофессионал ёндашувдир" ва "умумий ўтмишимизга ҳақоратдир."
"Россиялик телебошловчининг русофобияга оид айбловлари шунчаки асоссиз эмас, улар тутуриқсиздир." - дея хулоса қилди Дайирбек Орунбеков.
Аввалроқ Тина Канделаки Қозоғистонга кириши тақиқланган эди. Канделаки Қозоғистонда ҳам «аста-секин рус тилини давлат даражасида сиқиб чиқариш давом этаётгани»ни айтганди. У Қозоғистондаги вокзалларнинг рус тилидаги номи ўзгараётганига норозилик билдириб, қозоқларни манқуртларга қиёслаганди.
Аввалроқ Тина Канделакига Қозоғистонга кириши тақиқланган эди. У Қозоғистондаги вокзалларнинг рус тилидаги номи ўзгараётганига норозилик билдириб, қозоқларни манқуртларга қиёслаганди.