Озодлик радиоси тожик таҳририятининг суриштируви Хитой инвестицияларига муҳтож Душанбе хитойликларнинг экологик ҳуқуқбузарликларга кўз юмаётганини кўрсатмоқда.
Тожикистоннинг атиги 150 киши истиқомат қиладиган Ҳумгарон қишлоғи яқинида Хитой компанияси олтин қазиб олишни бошлаган. Хитойликлар атроф-муҳитга бешафқат тарзда фаолият юритмоқда, сув ва ҳаво жуда ифлосланмоқда. Шикоят қилган қишлоқ аҳолиси куч ишлатар тизимлари томонидан олиб кетилиб, компанияни танқид қилмаслик ҳақида уқтирилган.
Аҳолининг таъкидлашича, амалдорлар муаммога эътибор бермаяпти.
Тожикистон ғарбидаги олтин конини хитойликлар 2007 йилда қазиб олишни бошлаган. Атрофдаги қишлоқлар аҳолисининг айтишича, ўшандан бери амалдорлар ушбу тумандаги ҳаво, сув ва ернинг ифлосланиши ортиб бораётганига кўз юммоқда.
Вазият Тожикистоннинг Хитой сармоясига иқтисодий қарамлигини кўрсатади. Буни Озоди радиоси Тожикистондаги тўртта Хитой лойиҳалари, шу жумладан учта тоғ-кон корхонаси билан боғлиқ суриштирув ҳам тасдиқлайди.
Суриштирувнинг тўлиқ матнини ўқиш учун ҳавола.
Инвестицияга муҳтож тожик ҳукумати бунга кўз юммоқда.