Ссылки доступа

Москва чеккасидаги "Сахарово" марказида Тожикистоннинг 136 фуқароси депортацияни кутмоқда


"Саҳарово"да Россиядан турли сабабларга кўра депортация қилиниши кутилаётган одамлар сақланади.

Тожикистоннинг Россиядаги консулхонаси вакиллари Москва чеккасидаги "Саҳарово" чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида Тожикистон муҳожирларини ватанга тезроқ депортация қилиш масаласини муҳокама қилди.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда "Саҳарово"да 136 нафар Тожикистон фуқароси, жумладан аёллар ҳам сақланмоқда.

Консуллик мигрантларга озиқ-овқат етказиб бергани ва Россия миграция қонунчилигини такроран бузиш оқибатларини тушунтирганини маълум қилди. Бироқ, Тожикистон фуқаролари "Саҳарово"да қанча вақт ушлаб турилиши масаласига аниқлик киритмади.

Марказий осиёлик муҳожирларни "Сахарово" маркази ходимлари ҳақорат ва таҳқирлаши ҳақида шикоятлар мунтазам янграйди.

"Саҳарово"да Россиядан турли сабабларга кўра депортация қилиниши кутилаётган одамлар сақланади.

XS
SM
MD
LG