"Капитал Банк" тижорат банкининг 100 фоиз акциялари Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги олди. Бу ҳақда Қирғизистон фонд биржаси сайтида маълум қилинган.
Банк парламентининг собиқ спикери Чинибай Турсунбековнинг фарзандлари - Эржан Чинибай уулу (40%), Бегимай Чинибай қизи (30%) ва қамоқда ўтирган Айдай Турсунбекова (30%) томонидан бошқарилган.
Аввалроқ МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев Турсунбековнинг оиласи 2010 йилда Қирғизистоннинг собиқ президенти Курманбек Бакиевнинг ўғилларидан бири Максим Бакиевга тегишли "Оқилинвестбанк"ни рейдерлик йўли билан эгаллаб олганини маълум қилган эди. Ташиевнинг сўзларига кўра, Турсунбеков банкни рафиқаси Нуржан Тентимишова номига рўйхатдан ўтказди ва "Капитал Банк" деб ўзгартирган.
Собиқ спикер қизларига нисбатан "Жиноий даромадларни легаллаштириш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Улардан бири уй қамоғида, иккинчиси тергов ҳибсхонасидадир.
Ҳибсга олинган собиқ спикер қизларининг адвокати ёки қариндошлари ҳозирча жиноят иши юзасидан изоҳ беришмаган.
Собиқ спикер қизларига нисбатан "Жиноий даромадларни легаллаштириш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.