Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий банки асосий ставкани 9 фоизда сақлаб қолди


Май ойида ставка 11 фоиздан 9 фоизгача пасайтирилган эди.

Қирғизистон Миллий банки асосий ставкани 9 фоизда сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Миллий банки раиси Мелис Турғунбоев бундай қарорга бир нечта омиллар сабаб бўлганини маълум қилган.

"Қирғизистонда инфляция секинлашишда давом этмоқда, 19 июль ҳолатига кўра йиллик инфляция кўрсаткичи 4,2 фоизни ташкил этди. Инфляция таркибида озиқ-овқат товарлари гуруҳи нархлари ўсишининг барқарор секинлашиши (0,6%) кузатилмоқда. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархларининг ўсиши ҳам секинлашган." - деди Турғунбоев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳисоб ставкасини сақлаб қолиш тўғрисидаги қарор инфляция омилларини баҳолаш, иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ва ташқи иқтисодий муҳитда юзага келаётган шароитларни таҳлил қилиш асосида қабул қилинган.

Бош молиявий регулятор май ойи охирида ставкани 9% гача пасайтирди. Бунгача ставка 11 фоизга тенг эди.

Қирғизистон Миллий банки томонидан белгиланадиган асосий ставка мамлакатда инфляцияни жиловлашнинг муҳим молиявий воситаларидан бири ҳисобланади. Агар ставка ошса, инфляция жараёнлари секинлашади, шу билан бирга иқтисодий ривожланиш суръатлари пасаяди.

XS
SM
MD
LG