Ссылки доступа

Қозоғистон банклари ҳар йили "ахборий хавфсизлик аудит"дан ўтади


Қозоғистонликларнинг шахсий маълумотларининг сизиб чиқиши сўнгги йилларда ҳақиқий муаммога айланди.

Тарқаб кетган фуқароларнинг шахсий маълумотлари деб эндиликда Қозоғистон банклари ҳар йили "информацион аудит"дан ўтади.

Рақамли ривожланиш вазирлиги аввал тасдиқланган қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритди, улар "Очиқ НҲҲ" порталида эълон қилинди.

Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қоидаларнинг янги таҳририга кўра, мулкдорлар ёки операторлар бир йилда камида бир марта ахборий хавфсизлик аудитини ўтказиши керак.

Электрон ахборот ресурсларида мавжуд бўлган шахсий маълумотлар Қозоғистон ҳудудида жойлашган сервер хонасида ёки маълумотларни қайта ишлаш марказида сақланиши керак.

Мулкдорлар ёки операторлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўришлари шарт.

Қозоғистонликларнинг шахсий маълумотларининг сизиб чиқиши сўнгги йилларда ҳақиқий муаммога айланди.

Аввалроқ, Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва тергов қилиш маркази (TSARKA) Қозоғистон фуқароларининг катта миқдордаги шахсий маълумотлари яна сизиб кетганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG