Қозоғистонлик Наримон Қурбонов Париж Олимпиадасида отда машқ бажаришда иккинчи ўринни эгаллади. У 15,433 балл тўплаган ҳолда кумуш медални қўлга киритди.
Бу Курбановнинг спорт фаолиятидаги илк ўйинлар ва Қозоғистон тарихидаги гимнастика бўйича биринчи Олимпия медалидир.
Ушбу спорт тури бўйича ирландиялик Рис Маккленаган Олимпия чемпиони бўлди. Бронза медали америкалик Стефан Недорошчикга насиб этди.
Париж Олимпиадасида Қозоғистон терма жамоаси ҳозир тўртта медалга эга. 60 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги дзюдочи Елдос Сметов олтин медални қўлга киритди, 66 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги дзюдочи Гусман Қирғизбоев бронза медални қўлга киритди. Ислом Сатпаев ва Александра Ле пневматик милтиқдан (микст) ўқ отиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалга боксчи Нурбек Оролбой ва боксчи Назим Қизайбой чиқди. Уларга камида бронза медали кафолатланган.
Париждаги ўйинлар 11 август куни якунланади.
Бу Қозоғистон тарихидаги гимнастика бўйича биринчи Олимпия медалидир.