Ссылки доступа

Тожикистонда собиқ вазир қўлга олингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди


Насим Олимзода
Насим Олимзода

Июнь ойи охирида ижтимоий тармоқларда собиқ Соғлиқни сақлаш вазири, ҳозирда Гастроэнтерология институти директори Насим Олимзода қўлга олингани ҳақида хабар тарқалганди.

Тожикистонда собиқ вазир, ҳозирда Гастроэнтерология институти директори Насим Олимзода қўлга олингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода 5 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олимзода иш жойида эканлигини ва бугун эрталаб ишчи йиғилишида иштирок этганини айтди.

Июнь ойи охирида ижтимоий тармоқларда собиқ Соғлиқни сақлаш вазири, ҳозирда Гастроэнтерология институти директори Насим Олимзода қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Озодлик радиосининг журналистлари Олимзоданинг иш хонасига бир неча бор келиб, уни топа олишмади.

Насим Олимзода 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини бошқарган. 2020 йил май ойида, пандемия авжига чиққан пайтда у ўз лавозимидан озод этилган.

XS
SM
MD
LG