Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 8 август куни ишчи ташриф билан Қозоғистонга борди.
Дастурга мувофиқ, 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқотда иштирок этиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида минтақадаги муносабатларни чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Остонада 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқоти бўлиб ўтади.