Қирғизистон Миллий телерадиокорпорация бош директорининг собиқ ўринбосари ва блогер Одил Акжол ўғли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бишкек суди матбуот хизматига таяниб Озодлик радиоси хабар бермоқда.
Одил Оқжол ўғлига нисбатан суд ҳукми 5 август куни чиқарилган, у 4 октябрга қадар қамоқда сақланади.
Айтилишича, Одил Оқжол ўғлини МХДҚ "оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришад" айбламоқда. Бироқ, гап айнан қандай тартибсизликлар ҳақида бораётгани номаълум, чунки махсус хизмат Оқжол ўғлини қўлга олиш тафсилотларини маълум қилмаган.
Одил Акжол уғли кўп йиллар давлат телевидениесида ишлаган, жумладан у 2023 йил июнидан 2024 йил март ойигача МТРКда бош директор ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Акжол ўғли ўзининг журналистик фаолиятидан ташқари блогер сифатида ҳам танилган. У ижтимоий ва сиёсий мавзудаги репортажлари ва бошқа видеоларини 800 мингга яқин фойдаланувчи обуна бўлган Youtube каналида эълон қилади.
Одил Акжол ўғли блогер сифатида ҳам танилган. У ижтимоий ва сиёсий мавзудаги репортажларини 800 мингга яқин обуначиси бўлган Youtube каналида эълон қилади.