"НД" (“Не Дейди”) Youtube каналининг муаллифи Думан Муҳаммадкарим қамоқда очарчилик эълон қилди.Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди.
Очарчиликни журналист маҳкама жараёни ва қамоқдаги шароитлардан норозилик сифатида эълон қилган.
2 август куни у 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Журналист устидан суд жараёни ёпиқ тарзда деярли бир йилдан ортиқ давом этди. Думан Муҳаммадкарим экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбдор деб топилган.
Таъқибга журналист қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязовдан олган интервьюси сабаб бўлган.
Муҳаммадкаримнинг ҳибсга олиниши турли журналистлар уюшмалари ҳамда инсон ҳуқуқ ташкилотлари қоралаган. Ҳуқуқбонлар уни Қозоғистондаги “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.
Журналист экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбдор деб топилган.