Қирғизистонда эндиликда автони қайта рўйхатдан ўтказишда мулкдорлар бошқа ҳужжатлар билан бир қаторда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни мажбурий суғурта (ОСАГО) қилиш тўғрисидаги шартномани ҳам тақдим этишлари керак. Тегишли қарорни Вазирлар Маҳкамаси 9 августда қабул қилган.
Қирғизистонда автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун қарийб тўққиз йил олдин қабул қилинган эди. Бироқ, ОСАГО полиси йўқлиги учун жарима санкцияларини жорий этиш муддатлари бир неча бор қолдирилди.
Сўнгги ўзгаришларга кўра, жисмоний шахсларда 2025 йил 1 январгача вақт бор. Аммо юридик шахслар, шу жумладан, давлат органлари, шунингдек, бошқа давлатларда рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари эгалари ва (ёки) ҳайдовчилари мулкида ёки эгалигида бўлган автомобиллар учун талаблар 2023 йил 1 апрелдан кучга кирган.
Автомобилларни мажбурий суғурта қилиш полисларини расмийлаштириш учун 13 та компания лицензия олди.
Автосуғурта полисининг бошланғич нархи 1680 сўмни ташкил этади. Тўлов автомобиль турига, ҳайдовчининг ёши ва тажрибасига, шунингдек, ҳайдовчи қанчалик тез-тез автоҳалокатга учрашига қараб ўзгаради.
Постановление принято кабинетом министров 9 августа 2024 года. Оно вступит в силу через 15 дней со дня официального опубликования.