Ссылки доступа

Қирғизистонда 5 ёшли қизни зўрлаган эркак умрбод қамалди


Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2023 йилда Қирғизистонда болаларга нисбатан 1 832 та жиноят содир этилган.

Қора-Сув туман суди 5 ёшли қизни зўрлаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, Ўтуз-Одир қишлоғида яшовчи 31 ёшли фуқарони умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

Олий суд матбуот хизматининг Озодлик радиосига маълум қилишича, тегишли қарор 14 август куни қабул қилинган.

Суд маълумотларига кўра, эркак қатор моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўзи умрбод озодликдан маҳрум этилган. Маҳкум жазони махсус тартибли колонияларда ўтайди.

Унинг яқинлари ва адвокати ҳозирча суд қарорини изоҳламаган.

Милиция 15 апрель куни 5 ёшли қизни зўрлашда гумонланувчи шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди. Жабрланганларнинг яқинлари, шунингдек, воқеа содир бўлган Ўтуз-Одир қишлоғида яшовчи аҳоли масъуллардан жиноятчини қаттиқ жазолашни талаб қилган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2023 йилда Қирғизистонда болаларга нисбатан 1 832 та жиноят содир этилган.

XS
SM
MD
LG