Бишкек туман суди Қирғизистон Фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабаевнинг ҳибс муддатини 19 сентябргача узайтириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақида "Килим Шами" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар бермоқда.
Олим оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонликка даъват қилишда айбланмоқда.
Ҳозирда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг изоляторида сақланмоқда.
Аввалроқ Қорабоев ФА фаолиятидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланмоқда.
Қорабоев ушбу даъвони Олжобай Шокир иши бўйича суд жараёнида ҳам айтган.
Қорабоев шунингдек аввалроқ жиноят ишлари бўйича экспертизаларни тегишли сертификатларсиз ходимлар бераётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқларда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келган.
Қорабоев ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланаётганини фош қилганди.