Ссылки доступа

Қирғизистонда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича махсус комиссия фаолиятини бошлади


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Идоралараро комиссия Қирғизистон темир йўл тармоғини ривожлантириш, темир йўл транспортининг транзит салоҳиятини  рўёбга чиқариш ва янги темир йўл қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун тузилган.

Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобоев Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда ҚР Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ва "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўл компанияси" МЧЖ ўртасидаги инвестиция битими кўриб чиқилди.

Идоралараро комиссия Қирғизистон темир йўл тармоғини ривожлантириш, темир йўл транспортининг транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш ва янги темир йўл қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун тузилган.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга идоралараро комиссия фаолияти давомида юзага келадиган масалаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш вазифаси топширилди.

XS
SM
MD
LG