Ссылки доступа

Иссиқкўл вилоятида тоғ кўли ёрилиши деб икки қишлоқ аҳолиси кўчирилди


Қутқарувчилар сув йўналишини ўзгартиришга ва қишлоқларни сув босиш хавфини бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Иссиқкўл вилоятининг Тон туманида 21 август куни тоғдаги Зиндон кўли ёрилган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, Зиндон кўлининг ёрилиши туфайли Тон дарёсининг сув ҳажми ошган. Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатхонасидан маълум қилишларича, Тўра-Сую қишлоғи ва Рибзавод туманидан 400 киши эвакуация қилинган. Улар қўшни Эшперов ва Оқсой қишлоқларидаги мактаблар биноларида жойлашган.

Қутқарувчилар сув йўналишини ўзгартиришга ва қишлоқларни сув босиш хавфини бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Аввалроқ, 19 август куни Иссиқкўл вилоятининг бир қанча туманларида кучли ёмғир оқибатида сел қатор аҳоли турар жойларни босган эди. Тошқин оқибатда 497 та уй, болалар боғчаси, фельдшерлик-акушерлик пункти, кутубхона ва дам олиш масканлари зарар кўрган. Иссиқкўл ва Тон туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

XS
SM
MD
LG