Ссылки доступа

Жўқорғу Кенеш депутати "Иймон" жамғармасидаги камомад бўйича сўроқ қилинди


Депутат Жогорку Кенеша от фракции «Ыйман нуру» и бывший глава фонда «Ыйман» Нуржигит Кадырбеков 22 августа пришел на допрос в Госкомитет нацбезопасности. Об этом передает корреспондент «Азаттыку», находящийся у здания ГКНБ.


"Иймон нури" фракциясидан сайланган Жўқорғу Кенеш депутати ва "Иймон" жамғармасининг собиқ раҳбари Нуржигит Қодирбеков 22 август куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинди. Бу ҳақда Озодлик мухбири хабар бермоқда.

Журналистга берган интервьюсида Қодирбеков "Иймон" жамғармаси билан боғлиқ иш доирасида сўроққа чақирилганини айтган.

Тергов маълумотларига кўра, "Иймон" жамғармасига 2014-2015 йилларда 5 миллион 104 минг 524 доллар ҳайрия тушган. Шундан 4 млн 999 минг доллари Қирғизистонда диний таълимни тартибга солиш мақсадида Туркиянинг Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан ўтказилди. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар 2014-2018 йилларда жамғарма ҳисоб рақамига 24 млн. 866 минг 512 сўмга ўтказган.

Жамғармада ўтказилган аудит ушбу маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисоботлари йўқлиги ва қатор муҳим ҳужжатлар мавжуд эмаслигини аниқлаган. Бу ҳолат "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунга зид эканлиги қайд этилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳозирча бу иш бўйича изоҳ бермади ва бошқа тафсилотларни маълум қилмади. Маълум бўлишича, 9 август куни пойтахтнинг Биринчи Май туман суди "Иймон" жамғармасининг собиқ бухгалтери Динара Ашировани икки ойга қамоққа олган. У "мулкни ўзлаштириш ёки талон-тарож қилишд"да айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG