Ссылки доступа

Тожикистонда мол гўшти кескин қимматлашди


Расмий маълумотларга кўра, аҳоли жон бошига йилига 47 килограмм гўшт истеъмоли тўғри келади.

БМТ Озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, мол гўшти нархи биргина охирги ойда 13 фоизга ошиб, бугунги кунда бозорларда бир килограмми 85-90 сомонийдан сотилмоқда. Моль гўшти нархи ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошган.

БМТнинг Озиқ-овқат дастури 19 август куни эълон қилган сўнгги ҳисоботида мамлакат бозорларида мол гўшти ўртача 79 сомоний туришини қайд этган.

Бироқ 21 август куни ўтказилган сўровда пойтахт аҳолиси гўшт 90 сомонийидан сотилаётганини айтмоқда. Гўштга нархлар июль ойидан кескин кўтарила бошлаган.

Монополияга қарши хизматнинг биринчи ўринбосари Сафарали Қурбонзода гўшт нархининг ошишини қорамоллар сонининг қисқариши билан изоҳлайди.

Аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатда қорамоллар сони камаймаганини, хориждан олиб келинаётган ҳайвонлар учун озуқа нархининг ошиши туфайли гўшт нархи ошаётганини маълум қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Машокир Назарзода гўшт нархи ошишининг яна бир сабаби сифатида "аҳолининг гўштга талабининг сезиларли даражада ошганини" келтирмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, аҳоли жон бошига йилига 47 килограмм гўшт истеъмоли тўғри келади.

XS
SM
MD
LG