Ссылки доступа

Қирғизистонда кўмир нархини куз-қиш мавсумида давлат тартибга солади


Бу чоралар "кўмир нархининг ошишига йўл қўймаслик" мақсадида жорий этилмоқда. 

Қирғизистонда 15 сентябрдан бошлаб 90 кун муддатга кўмир нархини давлат томонидан тартибга солиш жорий этилади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик бундай чоралар "кўмир нархининг ошишига йўл қўймаслик" мақсадида жорий этилишини айтмоқда.

Қиш мавсумида аҳолига 1,3 млн тоннага яқин кўмир керак бўлади ва уни сотиш учун 500 дан ортиқ ёқилғи базалари очилади.

2023 йил декабрь ойида энергетика вазири Таалайбек Ибраев Қирғизистон ўз кўмир конларини ривожлантириш орқали тез орада Қозоғистондан импорт қилишдан воз кечишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, уч-тўрт йил ичида кўмир импортидан тўлиқ воз кечилади.

Бундан ташқари, у Хитойлик инвесторлар қатор кўмир конларини ривожлантириш учун 282 миллион доллар киритишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG