Ссылки доступа

Тожикистон ва Қозоғистон уран ва нодир металларини биргаликда қазиб олмоқчи


Уран
Уран

Келишув Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида имзоланди.

"ТажРедМет" ва "Казатомпром" компаниялари ўртасида уран, нодир ва нодир ер металларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида имзоланди, дея хабар берди "Казатомпром" компанияси матбуот хизмати.

"Ҳозир аниқ натижалар ҳақида гапириш эрта бўлса-да, биз уран саноатида, шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистонга катта фойда келтириши мумкин бўлган ноёб ва нодир металлар бўйича истиқболли қўшма лойиҳаларни мақсад қилганмиз," - деди "Казатомпром" бошқаруви раиси Меиржан Юсупов.

"Казатомпром" дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. 2023 йилда компания дунёдаги йиллик табиий ураннинг қарийб 20 фоизини қазиб олган.

"ТажРедМет" давлат унитар корхонаси бўлиб, унинг балансида Тожикистон уран саноатининг барча чиқиндихоналари ва тоғ жинслари ағдармалари мавжуд. Корхона Саноат ва янги технологиялар вазирлигига бўйсунади ва рекултивация бўйича оператор ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG