Ссылки доступа

Тожикистонда пахта терими бошланди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Жорий йилда Тожикистонда 430 минг тоннадан ортиқ пахта терилиши кутилмоқда.

Тожикистонда пахта терими бошланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил пахта майдонлари 8,6 минг гектарга кенгайган бўлиб, жами 175 минг гектарда пахта экилган.

Айтилишича, бу йилги иссиқ об-ҳаво пахта ўсишига яхши таъсир кўрсатди, шунинг учун ҳосил мўл бўлиши кутилмоқда.

Пахтачилик Тожикистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳолининг қарийб 20 фоизини иш билан таъминлайди.

Ўтган йили турли сабабларга кўра пахта режалари бажарилмай қолиб кетган эди. Йиллик прогноз 430 минг тонна эди, бироқ 350 минг тоннага яқин ҳосил йиғилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга бир неча сабаб бўлган. Ноқулай об-ҳаво шароити, чет эл уруғлари билан муваффақиятсиз тажрибалар, пахта хомашёсининг паст улгуржи нархлари, ишлаб чиқарувчилар учун рағбатнинг йўқлиги, пахта майдонининг қисқариши ва бошқалар шулар жумласидандир.

Жорий йилда Тожикистонда 430 минг тоннадан ортиқ пахта терилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG