Ссылки доступа

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди


Термиз шаҳрида демаркация бўйича Ўзбекистон-Тожикистон қўшма комиссияси туркабига кирган ишчи гуруҳрларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

“Xoвар” агентлигининг хабар қилишича, музокаралар 22-28 aвгуст кунлари бўлиб ўтган.

“Йиғилиш чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтишни келишиш бўйича кўшма ишлар давом эттирилди”, дейилади хабарда.

Музокаларалар баённома имзоланиши билан якунланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ишчи гуруҳларнинг аввалги йиғилиши жорий йилнинг май ойи бошида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган. Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.

Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг қўшма иши 2019 йилда бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги давлат чегарасининг узунлини 1312 километрни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG