Ссылки доступа

Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 522 кишини афв этди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони билан Мустақилликнинг 33 йиллиги арафасида Ўзбекистонда 522 нафар шахс афв этилди.

ЎзА хабарига кўра, афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилган, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, 60 нафарининг эса озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган.

“Афв этилганларнинг 19 нафарини чет эл фуқаролари, 56 нафарини аёл, 25 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади”, дейилган агентлик хабарида.

Ўзбекистонда кенг кўламли афвнинг сўнггиси жорий йилнинг апрель ойида Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган эди. Ўшанда 426 нафар шахс афв этилган.

XS
SM
MD
LG