Тожикистон ҳукумати буғдой сотиб олиш ва сақлаш учун 50 миллион сомоний (4,7 миллион АҚШ доллари) миқдорида кредит ажратди. Тегишли ҳукумат қарори 24 август куни маъқулланган деб ёзади Озодлик радиоси.
Кредитни Барқарорлаштириш жамғармаси ҳукумат ҳузуридаги Моддий ресурслар агентлигига бермоқда. Бу пулга "республика ичида истеъмол буғдойи сотиб олинади."
Аҳоли эҳтиёжи учун ун асосан Қозоғистондан импорт қилинади.
Статистик маълумотларга кўра, йилнинг биринчи ярмида Тожикистонга қарийб 464 минг тонна буғдой импорт қилинган. Буғдой импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошган.
Тожикистон аҳолисининг йилига бир ярим миллион тонна унга эҳтиёжи мавжуд. Расмийлар бундай миқдорда дон етиштириш учун экин майдони йўқлигини таъкидлайди.
Аҳоли эҳтиёжи учун ун асосан Қозоғистондан импорт қилинади.