Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев "собиқ президент" мақомини қайтармоқчи. Бу хабарни парламентдаги Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Чўлпон Султонбекова Озодликка тасдиқлади.
Унинг маълум қилишича, тегишли ариза Жўқорғу Кенешга келиб тушган. "Бу масала дарҳол кун тартибига қўйилмайди. Дастлаб фракциялар, уларнинг етакчилари ва депутатлари билан муҳокамалар ўтказилади." - деди Султонбекова.
Аскар Акаев 1991-2005 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. 2005 йил 24 мартда "лола инқилоби" пайтида у Москвага қочиб кетган ва кейинроқ истеъфога берган. 2010 йилда у собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган.
2023 йил январь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси Акаевга нисбатан қўйилган барча айбловлар муддати ўтганлиги сабабли олиб ташланганини маълум қилган эди.
1991 йилда Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатни бешта президент бошқарган. Улардан фақат иккитаси - Роза Отунбаева ва Сооронбай Жеенбеков - собиқ президент мақомига эга. Аскар Акаев, Курманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбоев бу мақомдан маҳрум этилган.
2005 йилдаги "лола инқилоби" пайтида Акаев Москвага қочиб кетган ва кейинроқ истеъфога берганди. 2010 йилда у собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган.