Агентлик автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлаётганини қайд этди.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланиш тавсия этилди.
“Эслатиб ўтамиз, уйда сизни оилангиз кутмоқда”, дейилади мурожаатда.
Жорий йилнинг апрель ойида Самара-Чимкент трассасининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 8 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган эди.