11 сентябрь куни Душанбеда Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум уюштирилди. Ҳодиса Марказий жоме масжидида аср намозидан сўнг содир бўлган.
ИИВ матбуот маркази бу хабарни тасдиқлаб, ҳужумчи муфтини "безорилик ниятида санчиб-кесадиган нарса билан" ярадор қилганини таъкидлади. Айни пайтда муқобил маълумотлар йўқ. Расмийларнинг маълум қилишича, уламолар кенгаши раисининг соғлиғи меъёрида.
ИИВ хабарида айтилишича, ҳужумчи қўлга олинган, бироқ унинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
"Безорилик ҳаракатлари натижасида жиноятчи Абдулқодирзода С. енгил тан жароҳати олиб, тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган," - дейилади хабарда.
Саидмуқаррам Абдулқодирзоданинг ўзи Озодлик радиоси билан қисқа суҳбатда: "Хавотирланишга асос йўқ, соғлиғим яхши," - деган эди.
Абдулқодирзода 61 ёшда, 2010 йилдан буён Тожикистонда фатволар чиқариш ҳуқуқига эга ягона орган - Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Абдулқодирзода 61 ёшда, 2010 йилдан буён Тожикистонда фатволар чиқариш ҳуқуқига эга ягона орган - Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.