Ссылки доступа

Мирзиёев Туркия ТИВ, ИИВ ва Миллий разведка хизмати раҳбарлари билан учрашув ўтказади


12 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда, дея маълум қилди президент матбуот котиби.

Туркия делегацияси Ўзбекистон президентининг 6−7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрган.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

«Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG