Қозоғистон Бош прокуратураси 12 сентябрь куни АЭС қурилиши бўйича сайлов ва референдум даврида жамоатчилик фикрини ўрганиш қоидаларини бузиш бўйича саккизта ҳолатни аниқлаганини маълум қилди.
Прокуратура баёнотида айтилишича, "Сайлов тўғрисида"ги қонуннинг шартларига кўра, жамоатчилик фикрини ўрганиш билан рўйхатдан ўтган, камида беш йиллик тегишли тажрибага эга бўлган юридик шахслар бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясини ёзма равишда олдиндан хабардор қилган ҳолда шуғулланиши мумкин.
Бош прокуратуранинг бу баёноти АЭС мавзусида сўров ўтказган фаол Абзал Достияров жаримага тортилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгандан сўнг берилмоқда. Фаолга нисбатан маъмурий иш прокуратура талаби билан очилган эди.
Достияровннинг сўзларига кўра, у жамоатчилик сўровини эмас, балки бу мавзуда баҳс-мунозара бошлаш мақсадида Youtube канали учун контент тайёрлаган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев референдум 6 октябрь куни ўтказилишини 2 сентябрь куни парламент палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилди. Шу куни кечқурун президент тегишли фармони имзолади. Ушбу фармоннинг 2-бандига кўра, "Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?" деган савол референдумга қўйилади. Референдум билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммаси таҳминан 15 ярим миллиард тенгени ташкил этади
Ҳукумат АЭС қурилишини Хитой, Франция, Россия ёки Жанубий Корея компанияларидан бирига топширмоқчи.
Қозоғистонда АЭС қурилиши учун энг эҳтимолий майдон Балхаш кўли соҳилидаги Улкен қишлоғи ҳисобланади.
Қозоғистонда АЭС мавзусида "сўров ўтказган" тўрт жисмоний ва икки юридик шахс жаримага тортилди