Ўзбекистон сузиш федерациясида 2 млрд. сўм талон-торож қилингани аниқланди. Бош прокуратура маълум қилишича, федерацияси мансабдор шахслари сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилган.
Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Федерация раҳбарлари оиласи билан Туркияда дам олиб келишининг ўзига 405 млн. сўм сарфланган.