Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий буюмларни махсус рўйхатга киритиб, рўйхатдан ўтмасдан олиб кириш ва фойдаланишга вақтинча рухсат берувчи қарор қабул қилишни таклиф қилмоқда.
Тегишли лойиҳа 18 сентябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжат соғлиқни сақлаш тизими учун зарур бўлган, аммо Қирғизистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш учун ишлаб чиқилган.
Айтилишича, бу шошилинч ҳолатларда ва соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар юзага келганда даволаниш имкониятини таъминлайди.
Дори воситалари соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва "Қирғизфармация" давлат корхонасининг буюртманомалари асосида рўйхатга киритилади.
Қирғизистонда 18 сентябрдан бошлаб импорт қилинадиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлардан қўшилган қиймат солиғи ундирилиши бошланган. Мутасаддилар солиқнинг жорий этилиши дори-дармонлар бозоридаги нархлар барқарорлигига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.
Беморлар дори-дармонларнинг етишмаётгани ва сўнгги пайтларда аптекалардан ҳатто ҳаётий зарур дори-дармонларнинг йўқолиши ҳолатлари кўпайганлигини айтмоқда.
Қирғизистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказмасдан олиб кириш ва қўллашга вақтинча рухсат берилиши мумкин
Тегишли лойиҳа 18 сентябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.