Ссылки доступа

14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган шахс Россиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди


У беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган шахс Россиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақида Қозоғистон Бош прокуратураси маълум қилди.

У беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, у 2023 йил сентябрь ойида Чимкент шаҳридаги ижара хонадонларидан бирида 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган.

"Жиноят содир этилгандан сўнг, жиноятчи яшириниб, халқаро қидирувга берилган. Жорий йилнинг апрель ойида у Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида қўлга олинган. Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўровига кўра, Россия томони гумонланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди," - дейилади хабарда.

Ҳозирда гумонланувчи тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Унинг исми ва ёши маълум қилинмаган.

Ўтган ҳафта Қозоғистон Бош прокуратураси динлараро низоларни қўзғатишда гумон қилинган қозоғистонликни Россиядан экстрадиция қилганини маълум қилди. Унга беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG