Ссылки доступа

Алексей Навальнийнинг беваси Россияда сиртдан ҳибсга олинди


Юлия Навальная
Юлия Навальная

Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан сиёсатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальнаяни ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Москва судлари матбуот хизмати хабар берди.

Навальная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда, дейилади хабарда.

«Юлия Борисовна дастлабки тергов органларидан яширинган ва шунинг учун қидирувга берилган», - дейилади суд матбуот хизмати хабарида.

Ўтган ҳафта Юлия Навальная Гарри Каспаров ўрнига Инсон ҳуқуқлари жамғармаси раҳбари бўлди. Кейин Навальная HRF билан ҳамкорлик унга ва бутун ФБК жамоасига (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) “Алексейнинг ишини давом эттиришга” ёрдам беришини айтди.

Aйбловларга кўра, Юлия Навальная 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Алексей Навальний 2024 йилнинг 16 февралида Харп посёлкасидаги “Қутб бўриси” (“Полярний волк”) колониясида жон таслим қилган. Расмий маълумотга мувофиқ, сиёсатчи табиий сабабларга кўра вафот этган. Навальнийнинг сафдошлари фикрича эса, у ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG