Ссылки доступа

ФСБ раҳбари: "Крокус"даги терактга алоқадор 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди


Александр Бортников (чапда) ва Владимир Путин
Александр Бортников (чапда) ва Владимир Путин

Ҳозиргача ҳуружга оид жиноят иши бўйича 13 нафар айбланувчи, асосан тожикистонлилар, ҳибсга олинганлиги маълум эди.

Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича 20 нафардан ортиқ айбланувчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников маълум қилди.

Ҳозиргача ҳуружга оид жиноят иши бўйича 13 нафар айбланувчи, асосан тожикистонлилар, ҳибсга олинганлиги маълум эди.

Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ давлатларнинг хавфсизлик идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашган Бортниковнинг таъкидлашича, ҳужум афғон-покистон ҳудудида жойлашган ИШИДнинг Хуросон бўлинмаси томонидан интернет орқали мувофиқлаштирилган. Буни аниқлашда ФСБга Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳамкасблари бевосита ёрдам берган.

Бортников яна бир бор ҳужумга Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасининг бевосита алоқадорлигини иддао қилди. Рус расмийлари, жумладан Путин ҳам, теракт ижрочилари ортидан Украина турган бўлиши мумкинлигини бошидан иддао қилиб келмоқда. Киев барча айбловларни қатъиян рад этган.
Бортниковнинг иддаосича, Украинанинг терактдан кўзлаган мақсади МДҲ давлатлари ўртасида диний ва миллий низо чиқариш ва ўзаро муносабатларга путур етказиш бўлган.

XS
SM
MD
LG