Ссылки доступа

Москва вилоятида тўрт кун депутат бўлган тожикистонлик истеъфога берди

Ижтимоий тармоқларда россияликлар Россия дўконларида ишлаётган бошқа муҳожирлар ҳам худди шундай қилиши кераклигини ёзган.

Москва вилояти Пушкино шаҳарчасида тожик диаспораси раҳбари Баҳромжон Ҳасанов округ депутати этиб сайланди ва тўрт кундан сўнг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди.

Баҳромжон Ҳасанов Ўзбекистонда туғилган, 17 ёшига қадар Тожикистонда яшаган. У 16 йил олдин Россия фуқаролигини олган ва ўшандан бери жамоат ишларини фаол олиб бормоқда. "Мен Россия Федерацияси фуқаросиман, менда иккита фуқаролик йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган," - деганди Баҳромжон Ҳасанов Россия оммавий ахборот воситаларига.

Ҳасанов ҳукмрон "Ягона Россия" партиясидан номзод сифатида Пушкино шаҳар округи депутатлари кенгашига қўшимча сайловда ғалаба қозонганди.

Баҳромжон Ҳасанов нима сабабдан тўрт кундан сўнг кутилмаганда истеъфога чиқишга қарор қилгани номаълум, бироқ ижтимоий тармоқларда кўплаб россияликлар бу хабарни олқишлаган. Фойдаланувчилардан бири Россия дўконларида ишлаётган бошқа муҳожирлар ҳам худди шундай қилиши кераклигини ёзган.

XS
SM
MD
LG