Исроил матбуотига кўра, фитнада асосий вазифани 73 ёшли исроиллик тадбиркор Моти Макман бажариши кўзда тутилган. Ҳозир у ҳибсга олинган ва унга нисбатан айблов эълон қилинган.
Maкман Туркияда узоқ вақт мобайнида яшаб келгани айтилмоқда. Keйинчалик у май ва август ойларида Эронга икки маротаба яширинча ташриф буюрди. Aйтилишича, иккинчи ташрифи чоғида Эрон расмийлари ундан Исроилнинг юқори мартабали раҳбарларига суиқасд уюштиришни сўраган.
Maкман Эрон томонидан 1 миллион доллар аванс сўраган, бироқ унинг талаблари рад этилган. Унга бунинг ўрнига суиқасдга тайёргарликни бошлаш учун 5 минг евро таклиф қилинган.
Шунингдек, тадбиркордан Эрон кўрсатмаларига мос келмайдиган миссияларни бажаришдан бош тортган Исроил фуқароларига таҳдидлар қилиш сўралган, дейилади хабарда.
Июнь ойи охирида Теҳронда ҲАМАС (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ракета зарбаси оқибатида ўлдирилган эди. ҲАМАС гуруҳи ҳужумни “хиёнаткорона” деб атаб, бунга “сионистларнинг маккорона зарбаси” сабаб бўлганини иддао қилган. Эрон ҳам, ҲАМАС ҳам Исроилдан қасос олишга ваъда берган.
Исроил расмийлари бу айбловларга ҳали расман изоҳ берганларича йўқ.