Ссылки доступа

"Олға, Қозоғистон!" партиясини рўйхатдан ўтказишни талаб қилган фаоллар жаримага тортилди


Фаоллар 31 май куни Адлия департаменти олдида келишилмаган тарзда намойиш ўтказишда айбдор топилган ва ҳар бири таҳминан 150-250 доллар атрофида жаримага тортилди. 

Чимкентда фаоллар Азия Абиева, Айжан Жўлдасова ва Ермек Қўнисбайни жаримага тортилди. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар бермоқда.

Фаоллар 31 май куни Адлия департаменти олдида келишилмаган тарзда намойиш ўтказишда айбдор топилган ва ҳар бири таҳминан 150-250 доллар атрофида жаримага тортилди.

Айтилишича, улар "Олға, Қозоғистон!" мухолифат партиясини рўйхатдан ўтказишга ва сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилган.

"Олға, Қозоғистон" партиясини рўйхатдан ўтказишни талаб қилиш митинг эмас. Сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш кунида сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилиш жиноят эмас. Мен апелляция шикояти бераман," - деди фаоллардан бери Ермек Қўнисбай.

Ташаббус гуруҳи "Олға, Қозоғистон!" партиясини рўйхатдан ўтказиш учун 2022 йил майидан Адлия вазирлигига 20 дан ортиқ ариза топширган, аммо ҳар сафар ҳужжатлар талабларга жавоб бермагани баҳонасида фаолларга қайтарилган. "Олға, Қозоғистон!" вакиллари ҳукумат ҳужжатларни сиёсий сабабларга кўра рад этаётганини таъкидлашмоқда.

Ушбу рўйхатдан ўтмаган партия етакчиси, мухолифат фаоли ва таниқли марафончи Марат Жиланбаев ўтган йили етти йилга қамалган эди.

XS
SM
MD
LG