Марҳум сиёсатчи Алексей Навалнийнинг мухолифатчи сифатидаги фаолияти ҳақидаги хотиралари кузда нашр этилади.
The New York Times маълум қилишича, "Ватанпарвар" деб номланган хотиранома Knopf нашриёти томонидан 500 минг нусха ададида чоп этилади. Мухолифатчининг хотираномаси 11 тилда, жумладан, рус тилида ҳам нашр этилади.
Навалний китобни асосан Германияда, "Новичок" заҳаридан даволанаётган бир пайтда ёзган. Марҳум сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича, китобни устида ишлашни Навалний Россиядаги қамоқда ҳам давом этган. Хотинараномани ҳозирда мухолифатчининг беваси Юлия Навалная якунламоқда.
Навалнийнинг сиёсий кураши ҳақида:
Мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада вафот этгани тўғрисида Россия расмийлари 16 февралда билдирган эди. Расман унинг ўлимига тромб узилиши сабаб бўлгани айтилган. Бироқ Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини иддао қилиб келмоқда.