Россиянинг Красноярск ўлкаси ҳукумати хорижликларга таксиларда ишлашни, шунингдек, ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар сотишни тақиқлади.
Қарор 2025 йилнинг 1 мартидан кучга киради. Бу ҳақда маълум қилган ўлка раҳбари Михаил Котюков худди шундай чекловлар бошқа соҳаларда ҳам пайдо бўлишини истисно қилмади.
Аввалроқ, Томск вилояти мигрантларнинг иш соҳасига чекловлар киритилган Россиянинг 14-вилоятига айланган эди. Уларга 20 та соҳада, жумладан, такси, савдо, умумий овқатланиш, таълим, спорт, қўриқлаш, меҳмонхона ва ходимларни танлаш соҳасида ишлаш тақиқланди. Бундай тақиқлар Новосибирск ва Магадан вилоятлари ҳамда Камчаткада ҳам жорий этилган.
2023 йил октябрь ойида Давлат Думасига чет эл фуқароларига бутун мамлакат бўйлаб мактабларда, фармацевтика соҳасида, давлат тиббиёт муассасаларида, такси ва юк ташишларда ишлашни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди.
Бу ҳақда маълум қилган ўлка раҳбари Михаил Котюков худди шундай чекловлар бошқа соҳаларда ҳам пайдо бўлишини истисно қилмади.