Ссылки доступа

Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластинни давлат сифатида тан олди


Умуман олганда, БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади.

Норвегия Фаластинни давлат сифатида тан олди, қарор 28 майдан кучга киради, деб маълум қилди мамлакат Бош вазири Йонас Гара Стёре.

Худди шундай қарорни Ирландия ва Испания ҳам қабул қилди.

Бунга жавобан Исроил Ирландия ва Норвегиядаги элчиларни маслаҳатлашувлар учун зудлик билан чақириб олди.

Ҳозирги вақтда Европа давлатлари орасида Фаластиннинг мустақиллигини Болгария, Венгрия, Кипр, Малта, Польша, Руминия, Словакия, Чехия ва Швеция тан олган.

Умуман олганда, БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади.

2012 йилдан бери Фаластин БМТда кузатувчи мақомига эга эди. 2024 йилнинг 10 май куни БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни тўлақонли аъзо сифатида эътироф этди.

XS
SM
MD
LG