Туркия тожикистонликларга нисбатан визасиз тизимни бекор қилишига ноқонуний миграция ва хавфсизлик масалалари сабаб бўлган. Буни Озодлик радиоси билан суҳбатда Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Умут Аджар тасдиқлади.
“Албатта, Анқара ушбу қарорни қабул қилишида бу икки масала асосий ўрин тутган эди. Туркия, Эрон, ЕИ ва Москвада содир этилган терактларга Тожикистон фуқаролари алоқадорлиги бутун дунёда бўлгани каби, Туркияда ҳам муайян ҳавотирларни уйғотган", деди элчи суҳбат давомида.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилувчи фармонни имзолаган эди. Бу чора тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги теракт билан боғлиқ деб тахмин қилинган эди.
Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни полиция ёки Миллий гвардия тўхтатиб, ФСБ вакиллари билан "суҳбатлашиш учун" олиб кетишган. Бундан ташқари, полиция муҳожирлар яшайдиган ётоқхоналарга бостириб кирмоқда.
Терактдан сўнг кўплаб мамлакатларда тожикистонликларга муносабат ўзгарди. Россия, Грузия ва Қозоғистон чегарачилари баъзи тожик фуқароларини мамлакатга киргизмаган.
Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни миграция ва хавфсизлик деб бекор қилган

Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан кўплаб мамлакатларда тожикистонликларга муносабат ўзгарди.