Ссылки доступа

Туркманистонда ун 250 фоизга, нон 150 фоизга қимматлади


Мутасаддилар йилига 1,5 миллион тонна буғдой терилаётганини ҳамда буғдой импорти кўпайганини айтмоқда. Бироқ ун маҳсулотларига нархларнинг кескин ошиши ҳукумат аҳолини арзонлаштирилган нон ва ун билан таъминлашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини англатади.

Туркманистонда давлат томонидан субсидияланган нон ва ун нархи бир кунда кескин ошганидан сўнг, нон 150 фоизга, ун 250 фоизга ошиб кетган. Ун маҳсулотларига нархларнинг ошиши давлат фермерлардан буғдойни ошган нархда сотиб олишни бошлагандан кейин кузатилмоқда.

Давлат дўконларида аввал килограми 1 манатдан сотилаётган ун 3 манат 50 танга бўлди. Авваллари 1 манат бўлган нон 2 манат 50 тангадан сотилмоқда.

Туркманистонда сўнгги олти йилдан бери ун ва ун маҳсулотлари аҳолига чекланган миқдорда ва имтиёзли нархда сотилаётган эди. Бир киши бир ойда 5 кг арзон ун, ҳар куни эса 2 та нон сотиб олиши мумкин эди. Ҳозирда эса давлат дўконларида ҳам ун бозор нархида сотилмоқда.

Мутасаддилар йилига 1,5 миллион тонна буғдой терилаётганини ҳамда буғдой импорти кўпайганини айтмоқда. Бироқ ун маҳсулотларига нархларнинг кескин ошиши ҳукумат аҳолини арзонлаштирилган нон ва ун билан таъминлашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини англатади. Бу ўз навбатида аксар аҳолиси камбағал бўлмиш Туркманистонда ҳукуматга нисбатан ишончга путур етказмоқда.

XS
SM
MD
LG