Ҳакамлар ҳайъати президент Жо Байденнинг ўғли Хантерни қуролни ноқонуний сотиб олганлик билан боғлиқ уччала эпизодда айбдор деб топди. Унга қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Қайд қилинишича, 2018 йилда Хантер Байден қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги ва уларга ружу қўймаганлиги ҳақида ёлғон маълумот берган. У гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган даврида 11 кун мобайнида ўқотар қуролга эгалик қилган, бу икки ҳолат ҳам жиноят ҳисобланади.
Энди Хантер 25 йилгача қамоқ жазоси ва 750 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Бироқ ҳуқуқшуносларнинг фикрича, Хантер қамоқ жазосидан қутилиб қолиши ҳам мумкин, чунки у илк бор судланмоқда.
Хантер Байденга нисбатан суд ҳукми 120 кун ичида эълон қилинади, аниқ санаси маълум эмас.
Ҳакамлар ҳайъати ҳукми эълон қилингандан сўнг суд биносига АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден етиб келди. Хантернинг суд қарорига изоҳ бериши ҳам кутилмоқда. Жо Байден жараёнга аралашганликда айбланиши мумкинлигидан қўрқиб, ўғлининг ишига деярли муносабат билдирмаган ва маҳкама жараёнларида қатнашмаган, дея қайд этади “Америка Овози”.
Энди Хантер 25 йилгача қамоқ жазоси ва 750 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Бироқ ҳуқуқшуносларнинг фикрича, Хантер қамоқ жазосидан қутилиб қолиши ҳам мумкин, чунки у илк бор судланмоқда.