Қозоғистонга тутилган россиялик ҳарбий Камил Касимов Россияга қайтарилиб, у ерда дезертирлик учун 6 йилга қамалди. Бу ҳақда 72.RU собиқ ҳарбийнинг яқинларига таяниб хабар бермоқда.
"У Остонада яшаган. У ерда россияликлар уни ҳибсга олиб, Приозерскка олиб келишган. У ердан Россияга, Омскка олиб кетишди. У ўз айбини тан олди," - деди нашр суҳбатдоши.
Касимов Украинага қарши урушда иштирок этмаслик учун 2023 йилда Қозоғистонга қочиб кетган. 2024 йилнинг апрелида у иш жойида ушланган. Касимовни дастлаб Қозоғистон Приозерск шаҳрига етказилди, у ерда Россия ҳарбий қисми ва РФ Мудофаа вазирлиги фойдаланаётган аэродром жойлашган. Кейин уни Омскка олиб кетишди. "Важные истории" нашри Қозоғистон қонунчилигига кўра, ҳарбий жиноятлар экстрадиция моддаларига кирмаслигини кўрсатади, шунинг учун у ноқонуний олиб кетилган бўлиши мумкин.
2022 йил декабрь ойида Қозоғистондан Арманистонга учиб кетмоқчи бўлган Россия Федерал қўриқлаш хизмати майори Михаил Жилинни қўлга олинган эди. Кейнроқ у Россияда олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Касимов Украинага қарши урушда иштирок этмаслик учун 2023 йилда Қозоғистонга қочиб кетган.