Ссылки доступа

Екатеринбургда террорчилик уюшмасини ташкил этишда гумонланган беш тожикистонлик 25 йилгача қамалди


Таджикистанцев в Екатеринбурге обвиняют в подготовке к теракту
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:35 0:00

Ҳибсга олинганларнинг қариндошлари айбловни сохта ва асоссиз, иқрорлар қийноқлар асосида олинганлигини айтмоқда. 

Екатеринбургда террорчилик уюшмасини ташкил этишда айбдор деб топилган беш тожикистонлик 25 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Бу ҳақда "It's My City" нашри хабар бермоқда.

Сангинмурод Мусофиров ва Абубакр Сангчаровлар террорчилик уюшмасини ташкил этиш ва ушбу ташкилотга одамларни жалб қилишда айбдор деб топилди. Мусафиров 24 йил, Сангчаров эса 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар дастлабки беш йилни қамоқда, қолган муддатини эса қаттиқ тартибли колонияларда ўтказадилар.

Қолган уч нафар судланувчи террорчилик уюшмаси фаолиятида иштирок этганликда айбдор деб топилган. Суд Анваршони Авезовни 18 йил, Нурали Дўстовни 17 йил, Шахромжон Мусафировни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири 350 минг рубль миқдорида жарима тўлаши керак.

База Тг-канал маълумотларига кўра, Сангчаров Россия фуқароси, қолганлар Тожикистон фуқароларидир. УРА.РУ нашрининг ёзишича, маҳкумларнинг барчаси Тожикистон фуқаролигига эга.

2021 йилда ОАВ Россия махсус хизматлари 15 нафар тожикистонликни ҳибсга олгани ҳақида ёзган эди. Уч ойдан сўнг ҳибсга олинганларнинг 10 нафари депортация қилинди, 5 нафари устидан тергов бошланган.

ФХХ уларни "Толибон" ҳужрасини тузмоқчи бўлганини ва бошқа аъзоларни ёллаш билан шуғулланганини даъво қилди. Улар гўёки "ғайридинларга қарши" терактларни амалга оширмоқчи бўлган. Бироқ куч ишлатиш тузилмаларидаги "It's My City" нашри манбасининг айтишича, тожикистонликларнинг "Толибон"га алоқаси аслида бўлмаган.

Ҳибсга олинганларнинг қариндошлари айбловни сохта ва асоссиз, иқрорлар қийноқлар асосида олинганлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG